Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема USS Gerald R. Ford Кариб денгизи қирғоқларига етиб келди.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари зарбдор гуруҳининг бир қисми Трамп фармони билан Жанубий қўмондонликка жойлаштирилди. Венесуэла билан урушга тайёргарлик кўриш мақсадида, юзлаб денгиз пиёдалари ва ўнлаб F-35B Lightning II қирувчи самолётларини олиб кетаётган USS Iwo Jima амфибия ҳужум кемаси ҳам Кариб денгизига қараб келмоқда, у ерга АҚШ денгиз флотининг USS Gerald R. Ford авиаташувчи зарба берувчи гуруҳига қўшилиши кутилмоқда.
Венесуэла ҳукумати ҳам АҚШ босқини бўлган тақдирда мамлакатни узоқ давом этадиган партизан урушига тайёрламоқда. Reuters агентлигининг хабар беришича, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари бутун мамлакат бўйлаб марказлаштирилган ҳолда ташкил этилмоқда. Агар Қўшма Штатлар босқин қилса, у иккинчи Ветнамга айланади.