Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат туристлар учун чегарасини очди, фақат шарти бор

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат туристлар учун чегарасини очди, фақат шарти бор

Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида кўп марта биринчи ўринни эгаллаган Исландия туристлар учун бир шарт билан чегараларини очди – сайёҳлар коронавирусга қарши эмланиши лозим. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эндиликда Европа дори воситалари агентлиги маъқуллаган вакцина билан эмланган хорижликлар Исландияга кирганида карантинга жўнатилмайди ёки коронавирусга тест топширмайди.

Қайд этилишича, илгари бу қоида фақат Евроиттифоқ ва Европа иқтисодий ҳудудига аъзо мамлакатлар аҳолиси учунгина амал қилган.

Исландия бош вазири Катрин Якобсдоттирнинг сўзларига кўра, ушбу қарор «мамлакат сиёсатининг мантиқий давомидир».

Киритилди: 22:43 17.03.2021. Ўқилди: 3163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!