Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги энг қиммат 5 та китоб

Дунёдаги энг қиммат 5 та китоб

Бугунги кунда аудио ва электрон китоблар оммалашиб бормоқда, шундай бўлса-да, ҳалигача қоғоз китобларнинг ўрни бўлак. Улар орасида тарихий аҳамияти йиллар давомида ортиб борадиган нашрлар ҳам мавжуд бўлиб, сизнинг эътиборингизга сайёрадаги энг қиммат 5 та китобни тақдим этамиз.

Ротшильд Часослави

Бу шунчаки китоб эмас, балки 1505 йилдан бери қўлдан-қўлга ўтиб келаётган ҳақиқий асардир! Китоб Уйғониш даври ижодкорларининг расмлари билан безатилган. XIX асрда бу қўлёзма Ротшильдга етиб келган. Дастлаб, уни оила боши, женевалик Адолф сотиб олган. Унинг вафотидан кейин китоб 1900 йилда жияни Морисга топширилган. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида қўлёзма мусодара қилиниб, уруш тугагач эгасига қайтарилган. 1954 йилда “Метрополитен” санъат музейи 13,4 миллиард АҚШ долларига қўлёзмани сотиб олган.

Массачусетс диний қўшиқлар китоби

Китоб жуда муҳим саналади, чунки у Шимолий Америкадаги энг биринчи нусха. У 1640 йилда Кембриж шаҳрида нашр этилган. Диний қўшиқлар китоби Шимолий Америка қитъасидаги мустамлакачиларнинг асосий иш қуролига айланган. Китобда атиги 11 та асар мавжуд. 2013 йилда унинг битта нусхаси 14,2 миллион долларга сотилган.

Кутберт Евангелияси

“Евангелия Кутберта”нинг қўлёзма нусхаси милоддан аввалги VII асрда пайдо бўлган деган тахминлар мавжуд. Нашр ҳажми атиги 14 дан 9 сантиметргача боради. Ушбу китоб 94 саҳифадан иборат бўлиб, унинг 42 саҳифасига 20 қатор, қолган саҳифаларига 19 қатор матн терилган. Бугунги кунда ушбу ноёб нашрни Британия кутубхонасидан топиш мумкин.

“Буюк озодлик хартияси”

Мазкур сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатнинг 63-моддаси Англия зодагонларининг мамлакат ҳукмдори Иоанн Безземелнога қўйган талабларини ўз ичига олади. Унда давлатнинг маънавий ва дунёвий мулкка бўлган ҳуқуқлари, эркинликлари, мерос олиш қоидалари ва солиқ тизими тавсифланган. Ҳужжат 1215 йилнинг июнь ойида тузилган. Бугунги кунда унинг 17 дона нусхаси мавжуд бўлиб, улардан бирида Эдуард III нинг муҳрини кўришингиз мумкин. Sotheby’s аукционида у 21,3 миллион долларга баҳоланган.

Леонардо да Винчининг “Лестер кодекси” китоби

“Лестер кодекси” VI асрнинг биринчи ўн йиллигида рассомнинг илмий изланишлари натижасида ёзилган. У 72 саҳифадан иборат бўлиб, атрофимиздаги дунё ҳақидаги ғоялар акс эттирилган. Шунингдек, унда Леонардонинг кичик эскизлари тасвирланган. Китобни 1994 йилда Билл Гейтс сотиб олди. Сабаби, у китобни дунё бўйлаб музейларда мунтазам равишда намойиш қилинишини истади. Бунинг учун Гейтс 30,8 миллион доллар сарфлади.

 

Киритилди: 18:25 05.01.2020. Ўқилди: 37585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!