Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг гўзал меҳмонхона аниқланди — биринчи ўрин Ирландиядаги қалъага насиб этди

Дунёдаги энг гўзал меҳмонхона аниқланди — биринчи ўрин Ирландиядаги қалъага насиб этди

Ирландиядаги саккиз асрдан ортиқ тарихга эга Ашфорд қалъаси Time Out журнали тузган дунёдаги энг гўзал меҳмонхоналар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг журнал мутахассисларининг меҳмонхоналарга ташрифлари асосида тузилган.

Рўйхатдан жами 33 та меҳмонхона ўрин олган бўлиб, уларнинг 11 таси Европада жойлашган. Ашфорд қалъаси эса нафақат умумий рейтингда биринчи ўринни, балки дунёдаги энг яхши мерос меҳмонхонаси мақомини ҳам олган.

Ашфорд қалъаси бир вақтлар Гиннеслар оиласига тегишли бўлган. Ҳозир эса у беш юлдузли меҳмонхона сифатида фаолият юритади. Меҳмонлар учун 83 та хона ва люкс мавжуд бўлиб, уларнинг айримларидан Лох-Корриб кўли манзараси кўринади. Мажмуада бронза конструкцияли иссиқхонага эга спа-марказ ҳам бор.

Европа меҳмонхоналари орасида Флоренциядаги Four Seasons Hotel Firenze ҳам юқори ўринни эгаллаган. XV асрга оид Palazzo della Gherardesca ва XVI асрда қурилган Palazzo del Nero саройлари ҳудудида жойлашган мазкур меҳмонхона 121 та хона ва люксдан иборат. У рейтингда учинчи ўринни олган.

Шунингдек, кучли ўнликдан Тенерифедаги Ritz-Carlton Abama, Исландиядаги ION Adventure Hotel ва Мальтанинг Валлетта шаҳридаги The Phoenicia Hotel ҳам жой олган.

Рўйхатнинг кейинги ўринларида Лондондаги 1 Hotel Mayfair — 12-ўрин, Париждаги Le Pavillon de La Reine — 13-ўрин, Шотландиядаги Gleneagles — 14-ўрин, Палермодаги Villa Igiea — 20-ўрин, Амстердамдаги Mandarin Oriental Conservatorium — 22-ўрин ва Портодаги Hospes Infante Sagres — 23-ўринни эгаллаган.

Киритилди: 18:17 03.09.2026. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!