Ҳиндистоннинг Кашмир водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги расмий равишда очилди. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг Х (Twitter) саҳифасида эълон қилди. Унга кўра, мазкур лойиҳа нафақат муҳандислик ютуғи, балки минтақавий алоқаларни кучайтирувчи муҳим инфратузилма ҳисобланади.
Ченоб дарёси устидан қурилган кўприк денгиз сатҳидан 359 метр баландликда жойлашган бўлиб, узунлиги 1,3 километрдан ортади. Қурилиш 2003 йилда бошланган ва унга 160 миллион доллар сарфланган. Кўприк -10 даражадан +40 даражагача бўлган ҳароратга чидамли махсус пўлат материаллар ёрдамида барпо этилган. 6 июнь куни кўприкдан илк бор иккита йўловчи поезди ўтди.
Мазкур иншоот 272 километрлик Удхампур—Сринагар—Барамулла (USBRL) темирйўл линиясининг бир қисми ҳисобланиб, Жамму ва Кашмирнинг чекка ҳудудларини Ҳиндистоннинг марказий қисми билан боғлайди.
Кўприкнинг очилиши билан минтақада савдо, туризм ва иқтисодий фаолликни ошириш кутилмоқда.