Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Дунёда яна бир COVID-19 тарқалиши хавфи мавжуд - Пентагон

Дунёда яна бир COVID-19 тарқалиши хавфи мавжуд - Пентагон

АҚШ Мудофаа вазирлиги дунёда яна бир COVID-19 тарқалиш хавфи мавжуд деб ҳисоблайди, чунки касалликка қарши самарали вакцина фақат 2021 йилнинг ёзида пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Task & Purpose нашри идоранинг ички ҳужжатига асосан. РИА Новости хабарига асосан.

"Ҳозир диққатимизни ўта муҳим миссияларни давом эттиришга, агар кейинчалик шу йилда COVID-19нинг тарқалиши юз берса, фаолият кўламини кенгайтириш ва зарур тайёргарликка йўналтиришимиз керак", -  дейилган Пентагон раҳбари Марк Эспер учун унинг ёрдамчиси томонидан тайёрланган материалда.

Нашр ёзишича, идора вакилининг сўзларига кўра, ҳужжат аллақачон эскирган, аммо қўшимча маълумот беришдан бош тортган. Бундан ташқари, департаментдаги ОАВ манбаси таъкидлашича, маълумотнома расмий равишда нашр этилмаган, ҳали ўзгартирилиши мумкин.

Бундан аввал Дональд Трамп коронавирус вакцинасини яратиш борасидаги ишлар "жуда яхши" кетаётганини айтганди: АҚШ ҳукумати препаратни йил охирида ёки ундан олдин олишни кутмоқда. Қўшма Штатлардаги COVID-19га қарши дори ҳарбийлар томонидан ташилади.

Маълумотларга кўра, камида 4,6 миллион киши коронавирус билан касалланди, 318 мингга яқин киши вафот этди.

Киритилди: 17:16 20.05.2020. Ўқилди: 1946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!