Бугун 25 февраль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Дунёда кутилаётган об-ҳаво олимларни ташвишга солмоқда

Дунёда кутилаётган об-ҳаво олимларни ташвишга солмоқда

2019 йил метеорологик кузатувлар тарихида дунёдаги энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълум қилмоқда.

2019 йил дунёда ўртача ҳарорат 1850-1900 йилгача бўлган даврда кузатилган об-ҳаводан 1,1 даража иссиқ бўлди. Шу боис 2019 йил энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган давр ҳисобланмоқда. Бунга узоқ муддат иқлим ўзгаришларини келтириб чиқарган Эль Ниньо эффекти сабаб бўлган.

“Агар биз СО2 (углерод диоксиди)ни шу суръатда атмосферага чиқараверсак, аср сўнгига қадар ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади. Афсуски, 2020 ва келгуси ўн йилликда янада экстремал об-ҳавони кузатиш мумкин. Бунга атмосферага рекорд даражада турли иссиқхона газларининг чиқарилаётгани сабаб бўлади”, деди Бутунжаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас. Шунингдек, Таалас Австралиядаги энг катта ёнғинларга эътибор қаратди, ўтган йил энг илиқ ва энг қурғоқ бўлган метеорологик кузатишларини гапирди.

Умуман олганда, 2010 йилдан буён энг юқори ўртача ҳарорат кўрсаткичлари қайд этиб келинмоқда. 1980 йилдан бошлаб ҳар ўн йиллик аввалгисидан иссиқроқ бўлмоқда. Бу ҳолат юқорида қайд этилганидек, ҳавога турли газларнинг кўп миқдорда чиқиши сабабидан содир бўлмоқда, дея таъкидлайди ташкилот.  

Киритилди: 10:02 17.01.2020. Ўқилди: 3248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!