Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди

Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди. 386 минг нафар бемор ушбу инфекция қурбонига айланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Хопкинс университетига таянган ҳолда.

Ушбу инфекция энг кўп қайд этилган давлат - АҚШдир. Касалланганлар сони 1 851 520 тага етган, ўлим ҳолатлари 107 мингдан зиёд.

МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият қуйидагича:

Умумий зарарланганлар сони - 549 826 (+11 488); соғайганлар - 251 443 (+11 171); вафот этганлар - 6 886 (+220)

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 - янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди.

Киритилди: 12:07 04.06.2020. Ўқилди: 1648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!