Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 1,1 миллион кишидан ошди

Дунёда коронавирус қурбонлари сони 1,1 миллион кишидан ошди

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 1,1 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда касалланиш статистикасини реал вақт режимида кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Ҳозирга қадар бутун дунёда 39 миллион 68 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг қарийб 27 миллиони соғайган (68,9 фоизи).

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (218 минг киши), Бразилия (153 минг киши) ва Ҳиндистонда (112 минг киши) қайд этилган.

Касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ ҳамон етакчи бўлиб турибди —  COVID-19’ни юқтириб олиш билан боғлиқ 8 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,3 миллион бемор), учинчи ўринда эса Бразилия (5,2 миллион бемор).

Киритилди: 15:45 17.10.2020. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!