Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дунёда доллар курси минимум даражага тушиб кетди

Дунёда доллар курси минимум даражага тушиб кетди

Доллар курси жаҳоннинг ўнта валютасига нисбатан 2018 йилдан буён минимум даражага тушиб кетди. Бунга коронавирусга қарши самарали вакцина пайдо бўлганлиги сабаб бўлди, деб ёзади Bloomberg.

 Dollar Spot Index долларнинг жаҳондаги ўнта валюта, жумладан, евро, иена ва юанга нисбатан ҳаракатини кузатиб боради. Қайд этилишича, АҚШда коронавирусга қарши вакцинация декабрнинг биринчи ярмида бошланиши ҳақидаги хабардан сўнг кўрсаткич 0,2 фоизга, 2018 йил апрелдаги даражага тушиб кетган. 

 Коронавирусга қарши вакцина тўғрисидаги янгилик жаҳон иқтисодиёти эртароқ тиклана бошланишини англатади. Натижада инвесторлар учун инқироз даврида хотиржамлик манбаи бўлган доллар ўз жозибадорлигини йўқота бошлади, дея изоҳ берди National Australia Bank валюта стратеги Родриго Катрил.

Аввалроқ Citigroup таҳлилчилари 2021 йилда доллар курси 20 фоизга тушиб кетишини билдиришганди. Қайд этилишича, агарда бутун дунё бўйлаб вакцинация кенг бошланса ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги вазият яхшиланиб борса, АҚШ валютаси заифлашади.

Киритилди: 09:29 24.11.2020. Ўқилди: 4325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!