Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дунёда COVID-19 бўйича антирекордлар қайд этилмоқда

Дунёда COVID-19 бўйича антирекордлар қайд этилмоқда

Пандемия бошидан буён дунё бўйлаб 37 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинди, деб хабар беради Жонс Ҳопкинс университети.

Икки кун ичида касалланганлар сони 1 миллионга кўпайди: 36 миллионлик маррадан 8 октябрь куни ўтилган эди.

Касалланиш ҳолатлари сони бўйича юқори учликка АҚШ (7,68 миллионта ҳолат), Ҳиндистон (6,9 миллион) ва Бразилия (5 миллион) киради.

Шунингдек, сўнгги суткада дунёда инфекциядан 8575 киши вафот этган. 

Аввалги антирекорд 10 октябрда қайд қилинган ва 350 мингдан кўпроқ кишида коронавирус аниқланган.  

Сўнгги суткада энг кўп касалланиш ҳолатлари Ҳиндистон (73,2 минг), АҚШ (54,2 минг) ва Мексикада (30,4 минг) қайд қилинган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 октябрь куни 35 миллион кишидан ошган эди.

Киритилди: 16:51 11.10.2020. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!