Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дунё янги ядровий қуролланиш пойгасининг гувоҳи бўляпти

Дунё янги ядровий қуролланиш пойгасининг гувоҳи бўляпти

Дунё янги ядровий қуролланиш пойгасининг гувоҳи бўляпти — Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти.

Ядровий қуролланиш пойгасида деярли барча тўққиз ядровий давлат — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил ўзларининг ядровий арсеналларини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича жадал дастурларни амалга оширмоқда, дейилади Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI)нинг 56 йиллик ҳисоботида.

Янги ядро қуролларини жойлаштириш жадаллашиб бормоқда ва яқин йилларда янги жанговар каллаклар сонининг ўсиши эскиларини демонтаж қилиш тезлигидан ошиб кетади, деб ҳисоблайди SIPRI.

SIPRI экспертларининг қайд этишича, бу фонда Хитойнинг ядро салоҳияти айниқса тез ўсиб бормоқда. 2023 йилдан бери Хитой армияси ўз арсеналини ҳар йили 100 га яқин ядро каллакларига кўпайтирмоқда ва жами захиралар тез орада 600 та каллакка етади. Шу билан бирга, Хитой қитъалараро баллистик ракеталар учун юзлаб янги шахталар қурмоқда, бу эса 2020-йилларнинг охирига бориб Россия ва АҚШ билан тенгликка олиб келиши мумкин, деб тахмин қилмоқда SIPRI.

Бу суръатда Хитой 2035 йилга бориб 1500 та жанговар каллакдан иборат арсенални тўплаши мумкин, аммо шунга қарамай, у Россия ва Америка захираларидан сезиларли даражада кичикроқ бўлади. Шимолий Корея кичикроқ миқёсда бўлса-да, ядровий арсеналини ошириш мақсадини агрессивлик билан давом эттирмоқда, дея хулоса қилади SIPRI.

Киритилди: 12:15 17.06.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!