Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дунё янги глобал инқирозга дуч келмоқда — БМТ

A A A
Дунё янги глобал инқирозга дуч келмоқда — БМТ

Иқлим ўзгариши натижасида дунё глобал сув инқирозига дуч келмоқда. Бу ҳақда 5 октябрь, сешанба куни БМТ Жаҳон метеорология ташкилотининг ҳисоботида айтилган, деб ёзади Associated Press.

Ҳужжатда айтилишича, 2000 йилдан бери бутун дунё бўйлаб сув тошқинлари билан боғлиқ табиий офатлар сони олдинги йигирма йилга нисбатан 134 фоизга ошган. Қайд этилишича, сув тошқини билан боғлиқ ўлим ва иқтисодий йўқотишларнинг аксарияти Осиёда содир бўлган.

Бундан ташқари, қурғоқчилик билан боғлиқ табиий офатлар частотаси шу даврда 29 фоизга ошди. Қурғоқчиликдан энг катта иқтисодий йўқотишлар Шимолий Aмерика, Осиё ва Кариб ҳавзаларида бўлган. Aфрикада қурғоқчилик туфайли ўлим сонининг кўпайиши қайд этилди.

Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлаганидек, дунёнинг барча шаҳарларининг 25 фоизи ичимлик сувининг доимий тақчиллигини бошдан кечирмоқда.

"Сўнгги йигирма йил ичида сайёрамиздаги ер усти ва ер ости сувларининг умумий захиралари, шунингдек, тупроқ, қор ва муз таркибидаги сувлар йилига 1 сантиметрга камайган", дейилади ҳисоботда.

БМТ башорат қилишича, сайёрамизда аҳоли сонининг янада кўпайиши, айниқса, "Саҳрои Aфрикада" сув таъминоти босимини оширади.

"Сувга чекланган одамлар сони 2050 йилга бориб 5 миллиарддан ошади", дейди олимлар.

Тавсиялар сифатида экспертлар сув тошқинлари ва қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудлар учун огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакатларнинг табиий офатларга қарши кураш ишларини мувофиқлаштиришни яхшилашга чақирди.

Киритилди: 09:33 06.10.2021. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар