Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дунё аҳолисининг ярми етарли даражада санитария шароитидан фойдаланиш имкониятига эга эмас

Дунё аҳолисининг ярми етарли даражада санитария шароитидан фойдаланиш имкониятига эга эмас

Ер юзи бўйлаб тахминан 4,2 миллиард одам етарли даражада санитария шароитидан фойдалана олмайди.

“Бу соғлиқ, инсон қадр-қиммати ҳамда инсониятнинг иқтисодий ривожланишига путур етказади”, демоқда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

"Дунё бўйлаб тахминан 4,2 миллиард одам етарли даражада санитария шароитидан маҳрум бўлиб яшайди. Шулардан икки миллиарди (дунё аҳолисининг тўртдан биридан кўпроғи) эса оддий санитария шароитларидан ҳам мосуводир", деди у.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, пандемия юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун санитария ва хавфсиз сув таъминоти қанчалик муҳимлигини яна бир бор намойиш этган қаттиқ эслатма бўлган.

Унинг таъкидлашича, гигиеник, хавфсиз ва барқарор санитария шароитларидан фойдаланиш соғлиқни сақлашнинг ягона усулидир.

Бош котибнинг қайд этишича, бутун дунё аҳолисини сув ва етарли даражада санитария шароитлари билан таъминлаш глобал ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизини ташкил қилади, аммо ҳар бир инвестиция қилинган бир доллар учун тўрт доллар даромад билан катта иқтисодий фойда келтиради.

Киритилди: 20:37 21.11.2020. Ўқилди: 1380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!