Маълум қилинишича DarGlobal компанияси ва АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли Tramp Organization Дубайда янги улкан лойиҳа — осмонўпар бино қурилишини бошлаганини эълон қилди.
Ушбу иншоот Tramp International Hotel & Tower бренди остида барпо этилади ва Яқин Шарқда Трамп номи билан қурилаётган биринчи турар-жой ҳамда меҳмонхона мажмуаси бўлади. Лойиҳа минтақанинг узоқ муддатли иқтисодий ўсишига ишонч рамзи сифатида тақдим этилмоқда.
Бино Дубайнинг марказий — Шайх Заед шоссеси бўйида жойлашади. Баландлиги 350 метр бўлган иншоот дунёдаги энг баланд очиқ сузиш ҳавзасига эга бўлиши билан ҳам эътиборни тортмоқда.
Қурилиш ишлари 2031 йил декабрь ойида тугатилиши режалаштирилган.