Дубайдан Москвага учаётган Boeing йўловчи самолёти парвозини тўхтатиб, Астраханга қўнди.
Бу ҳақда фавқулодда хизматлар хабар берди.
DP992 рейсини амалга ошираётган Boeing 737 самолёти багаж бўлимида ёнғин датчиги ишга тушгани сабабли авария сигналини берди, дейилади хабарда.
Фавқулодда хизматлар самолёт парвозини тўхтатиб, Астраханга эсон-омон қўнганини таъкидлади.