Бугун 23 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дронлар Россия корхоналарига ҳужум қилди

Дронлар Россия корхоналарига ҳужум қилди

Дронлар Россия Федерациясининг Тула, Тамбов ва Воронеж вилоятларидаги корхоналарга ҳужум қилди, деб хабар берди Россия расмийлари.

Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляевнинг айтишича, минтақада Украина учувчисиз учоқларининг ҳужумларини қайтариш чоғида иккита спиртли ичимликлар заводи зарар кўрган.

Эфремов спиртли ичимликлар заводи зарар кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Губернаторнинг таъкидлашича, Россиянинг зенит ўқотарлари Украина дронларининг ҳужумини «тўхтатган». Ярим тунда Эфремов аҳолиси Эфремов иссиқлик электр станцияси ҳудудида иккита портлаш ва ёнғин ҳақида хабар беришди.

Украина учувчисиз учоқлари, Россия расмийларига кўра, тунда учинчи спирт заводига ҳам ҳужум қилган: Тамбов вилояти губернатори эрталаб ўзининг Телеграм-каналида Биоким заводига қилинган ҳужум ҳақида ёзган.

«Бугун соат 5.20 да Рассказово шаҳрида, учувчисиз самолётнинг учиб келиши натижасида "Биоким" АЖ корхонасида портлаш овози эшитилди, кейин ёнғин чиқди», дейилади губернатор Максим Егоровнинг каналида эълон қилинган хабарда.

«Биоким» АЖ, ўз веб-сайтидаги маълумотларга кўра, спиртли ичимликлар ишлаб чиқаради.

Губернаторнинг таъкидлашича, қурбонлар йўқ, ёнғин бир соатдан кўпроқ вақт ичида ўчирилган. У завод учун қандай оқибатлар бўлгани ҳақида ҳеч нарса айтмади.

Киритилди: 18:48 22.10.2024. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!