Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дори-дармонларни ҳақиқий заҳарга айлантирадиган 7 та хато

Дори-дармонларни ҳақиқий заҳарга айлантирадиган 7 та хато

Кундалик турмушда кенг тарқалган баъзи хатолар зарарсиз дори-дармонларни ҳам хавфли қилиб қўйиши мумкинлигини биласизми? Агар уларни қабул қилиш, сақлаш ёки тўғри келмайдиган маҳсулотлар билан бирга қабул қилиш қоидаларига риоя қилмасангиз, ҳатто энг зарарсиз дорилар ҳам соғлиққа хавф солиши мумкин. Мазкур хатолар қуйидагилардан иборат:

Қабул қилаётган дорилар ҳақида шифокорга айтмаслик

Афсуски, кексайган сайин кўпроқ дори ичишга тўғри келади. Агар шифокорга бирор-бир шикоят билан мурожаат қилсангиз, унинг қандай дориларни қабул қилаётганингизни билиши муҳимдир. Агар сиз барча дориларнинг номлари, шунингдек, улардан фойдаланиш вақти билан рўйхат тузиб, шифокорга кўрсацангиз айни муддао. Бу унга ташхис қўйишда, шунингдек, тўғри даволаниш режимини танлашда ёрдам беради. Шунингдек, ушбу рўйхатга қабул қилаётган витамин ва ўсимлик препаратларини ҳам киритишни унутманг.

Витаминларни дорилар билан биргаликда қабул қилиш

Ҳамма дорилар ҳам витаминлар билан яхши «чиқиша олмайди»: баъзи ҳолларда уларни бирга қабул қилиш дорилар таъсирини кучайтириши, сусайтириши ёки бутунлай бекор қилиши мумкин. Бу ҳолат ўсимлик препаратларига ҳам тегишли. Одатда кўпчилик доривор ўтларни зарарсиз деб ҳисоблайди. Аммо кўплаб доривор ўсимликлардаги фаол моддалар таркиби шу каби таъсир кўрсатадиган дориларга қараганда анча юқори бўлади. Шу сабабли таблетка ёки томчи дориларни ўтли дамламалари билан бир вақтда қабул қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Дориларни тартибсиз қабул қилиш

Шифокор томонидан тавсия этилган препаратлардан самарали натижага эришолмасликнинг энг осон усули — дориларни қабул қилиш режимини бузишдир. Масалан, улардан йўриқномада кўрсатилганидан камроқ ёки мунтазам фойдаланиш, оч қоринга ичиш керак бўлган дорини овқат билан бирга қабул қилиш каби. Шуни ёдда тутингки, препаратлардаги фаол модданинг танага сингиши ва организм тикланишига ёрдам бериши учун у тўхтовсиз равишда ва озиқ-овқат ёки спиртли ичимликлар аралашувисиз етиб бориши зарур.

Ёшга мос бўлмаган дориларни ичиш

Ёдингизда бўлсинки, ёшларга мос келадиган кўплаб дорилар ёши катталар учун хавфли бўлиши мумкин. Агар 65 ёшга яқинлашиб қолган бўлсангиз, албатта, бу борада шифокор билан маслаҳатлашинг. Бундай ҳолларда баъзи дориларни ёшингизга мосини танлаб, соғлиқ учун хавфсизроғи билан алмаштирган маъқул.

Дориларни номувофиқ озиқ-овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Баъзи препаратларни озиқ-овқатлар билан биргаликда ичиш мутлақо мумкин эмас. Агар доимий равишда статин қабул қилсангиз, грейпфрут емаслигингиз, гормонал контрасептивлардан фойдалансангиз, чой билан ичмаслигингиз керак. Аввало дорилар таъсирини кесадиган маҳсулотлар рўйхатини кўриб чиқинг!

Дорилар дозасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш

Препаратларни қабул қилиш дозасидаги ҳар қандай ўзгаришлар фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан сўнг амалга оширилиши лозим. Агар сизга дори кучсиз ёки жуда кучли таъсир қилаётгандек туюлса ҳам, дозани оширишга ёки камайтиришга ҳеч қачон уриниб кўрманг. Кўплаб дорилар секин-асталик билан таъсир қилади, дозани ошириш эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қўшимча таъсирларга эътибор бермаслик

Дори қабул қилганингизда қўшимча таъсирлар юзага келса, улар ўз-ўзидан йўқолади деган умидда чидаб юрманг. Организмингизда келиб чиққан аломатлар ҳақида шифокорга айтинг ҳамда маслаҳатлашган ҳолда уни ўзингизга мос келадиган бошқа препаратга алмаштиринг.

Киритилди: 14:07 24.02.2021. Ўқилди: 3227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!