Президент фармонига мувофиқ, Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Қодиров Президент администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритган.
У 2025 йил июль ойида мазкур департамент раҳбари этиб тайинланган эди. Шу муносабат билан у Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.
2026 йил 26 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган тақдирлаш маросимида Дониёр Қодировга генерал-майор ҳарбий унвони топширилган. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.