Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дональд Туск: «Яқин Шарқдаги урушдан асосий фойдани Путин ва Россия кўрмоқда»

Дональд Туск: «Яқин Шарқдаги урушдан асосий фойдани Путин ва Россия кўрмоқда»

Польша Бош вазири Дональд Туск Яқин Шарқдаги низолардан энг кўп манфаат кўраётган томон Россия эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда STVR телеканали хабар бермоқда.

«Яқин Шарқдаги урушдан бир маъноли бенефициар (фойда кўрувчи) Путин ва Россия бўлгани — бу факт», — деб таъкидлади Туск.

Унинг фикрича, Украинанинг мавқеи заифлашаётган бир пайтда, Москва энергия ресурслари нархининг кўтарилиши ва НАТО бўйича шериклар ўртасидаги ихтилофлардан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда.

Шунингдек, у Яқин Шарқдаги низони имкон қадар тезроқ тугатишга чақирди ва бу урушнинг давом этиши ҳеч бир томоннинг манфаатларига тўғри келмаслигини айтиб ўтди.

Киритилди: Бугун 16:05. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!