Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дональд Трамп Вэнсга Илон Маскни танқид қилишни тақиқлади

Дональд Трамп Вэнсга Илон Маскни танқид қилишни тақиқлади

Америка етакчиси Дональд Трамп АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнсга тадбиркор Илон Маскни танқид қилмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда РИА Новости хориж ОАВга таяниб, хабар берди.

"Трамп Вэнснинг кескин жавоби вазиятни кескинлаштиришини истамади - бу стратегия кўприкларни қайта қуриш имкониятини қолдирди" — дейилади хабарда.

Нашр манбасининг таъкидлашича, Трамп Вэнсга ижтимоий тармоқларда Маск ҳақида эҳтиёткорлик билан гапириш учун "ўзини омма олдида тутишида дипломатик бўлиш"ни айтган.

Илон Маск 2024 йилги сайловларда Трамп ва Вэнсни қўллаб-қувватлаган, сўнгра давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича янги идорага раҳбарлик қилган. Аммо у бошлаган бюджет харажатларини қисқартириш дастури, АҚШ маъмуриятининг эътироф этишича, ҳозирча кутилган натижаларни бергани йўқ.

Киритилди: 22:27 08.06.2025. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!