Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дональд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув 6 апрелда тузилиши мумкинлигини маълум қилди

Дональд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув 6 апрелда тузилиши мумкинлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув душанба куни (6 апрель) имзоланиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида айтди.

«Менимча, эртага имконият бор: улар ҳозир музокаралар олиб бормоқда», — деди Америка етакчиси.

Республикачи шуни ҳам қўшимча қилди: агар Теҳрон келишувдан бош тортса, «уларнинг бутун мамлакати бўйлаб кўприклар ва электр станциялари қандай вайрон бўлишини кўрасиз».

«Агар улар келишувга бормаса, ҳаммаси ҳавога учади, ва мен уларнинг нефтини тортиб оламан», — дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Эронга мурожаат билан чиқиб, ноўрин сўзлардан фойдаланган ҳолда Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилган эди.

Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!