Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Доналд Трамп 13 март куни Владимир Путин билан суҳбатлашганини маълум қилди

Доналд Трамп 13 март куни Владимир Путин билан суҳбатлашганини маълум қилди

"Кеча биз Россия президенти Владимир Путин билан жуда яхши ва самарали музокаралар ўтказдик. Бу даҳшатли ва қонли уруш тугаши учун жуда яхши имкониятлар бор. Ҳозирда минглаб украиналик аскарлар россиялик қўшинлар томонидан тўлиқ қуршовга олинган ва жуда ёмон ҳамда ҳимоясиз ҳолатда туришибди. Мен президент Путиндан уларнинг ҳаётини сақлаб қолишини сўрадим. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери кўрилмаган даҳшатли қирғин бўлади. Худо уларнинг барчасини асрасин!", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин пайшанба куни кечқурун Кремлда Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткоффни қабул қилганини маълум қилган эди.

Бу Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён Путин билан ўтказган иккинчи мулоқот ҳисобланади, давлат раҳбарларининг биринчи шахсий суҳбати 12 феврал куни ўтказилган эди.

Киритилди: 19:03 14.03.2025. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!