Сешанба куни Доминикан Республикаси пойтахти Санто-Домингода Jet Set тунги клуби томининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 184 кишига етди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.
Доминикан Республикаси президенти Луис Абинадер қурбонлар хотирасига 8 апрелдан бошлаб уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
Тунги клуб ҳалокати сешанба куни эрталаб жонли ижро пайтида содир бўлган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, том тўсатдан электр узилишидан кейин қулаб тушган.
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Қулаш сабаблари ўрганилмоқда.