Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради?

Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради?

Баландликка кўтарилаётганда, самолётда учганда ёки метрога тушганда тўсатдан қулоқлар битиб қолишига дуч келгандирсиз? Атроф-муҳитдаги босим туфайли қулоқ битиши табиий ҳолат ва даволанишни талаб этмайди. Бироқ баъзи инсонларда қулоқ ҳеч қандай ташқи таъсирсиз битиб туради ва бу ҳолат бош оғриғи билан кечади. Қуйида бунинг сабабларини кўриб чиқамиз.

Қулоқ битиши ва бошдаги оғриқлар кўпинча қон босимининг ошганида рўй беради. Гипертониядан ташқари сабаблар:

  • кучли ЎРВИ пайтида бурун бўшлиғи ёки эшитиш найчасида яллиғланиш пайдо бўлиши (отит, ринит). Касаллик юқори ҳарорат, томоқ оғриғи ва танада турли оғриқлар билан кечади;
  • юқори нафас йўлларининг бактериал инфекцияси;
  • сузиш ва чўмилгандан кейин қулоқларга сув кириши. Сув сизиб чиқиб кетиши учун бошингизни ерга параллел равишда эгиб, бир оз сакрашингиз керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, шифокорга мурожаат этиш керак. Акс ҳолда асоратлар қолиши мумкин.

Шамоллаш туфайли қулоқлар битиши ва бош оғриғидан халос бўлиш учун биринчи навбатда ЎРВИнинг ўзини даволаш керак. Агар касаллик ўтиб кетган бўлса-ю, ноқулай аломатлар қолган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Кучли ЎРВИдан қолган асоратлар алоҳида даволанади.

Бош оғриғи ва қулоқ битишининг энг кенг тарқалган сабаби — гипертония. Қон босимининг тўсатдан кўтарилиши хавфли бўлиб, ҳатто инсультга ҳам олиб келиши мумкин. Шунинг учун агар ёши катта инсоннинг қулоқлари тўсатдан битиб қолса, боши қаттиқ оғриса, юрак жуда тез урса, кўз атрофи қоронғилашса ва бош айланса, зудлик билан тез ёрдам шифокорини чақириш керак.

Агар сиз гипертоник бўлсангиз ва қон босимининг ошиши сиз учун одатий ҳол бўлса, қулоқларингиз битиши дориларингизни ичиш ва дам олиш вақтингиз келганини англатади.

Кучли чарчоқ ва стресс ҳам бош оғриғи ва қулоқ битишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда дам олиш ва тўғри овқатланишга риоя этиш кифоя.

Шунингдек, кучли бош оғриғига менопауза, вегетатив қон томирлари касалликлари, буйрак етишмаслиги, буйракдаги тошлар ва нефрит каби касалликлар сабаб бўлади. Бундай ташхисни мустақил равишда қўйишнинг имкони йўқ. Шифокор, албатта, турли анализлар асосидагина тегишли даволаш чораларини кўриши лозим.

Киритилди: 15:43 20.04.2024. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!