CNN хабарига кўра, йиғилишда Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс, Моссад раҳбари Девид Барнеа ва Қатар расмийлари иштирок этган.
Улар жангларда уч кунлик танаффус ва Ғазо секторига қўшимча ёрдам етказиш эвазига гаровга олинган 10 дан 20 нафаргача тинч аҳолини озод қилишни муҳокама қилишган.