Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Доғистонда юз берган кучли тошқин оқибатида 320 мингдан ортиқ киши электр таъминотисиз қолди. Бу сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Хусусан, Махачқала ва республика бошқа ҳудудларида вазият кескин: кўчалар сув остида қолиб, йўллар деярли «денгиз»га айланган. Кучли оқимлар автомобилларни оқизиб кетмоқда ва инфратузилмага жиддий зарар етказмоқда.

Ҳозирда фавқулодда хизматлар томонидан қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш ва зарарни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 21:02 28.03.2026. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!