Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Доғистон раҳбари Украинада ҳукм қилинди

 Доғистон раҳбари Украинада ҳукм қилинди

Черновцининг Шевченкивский туман суди Доғистон раҳбари Сергей Меликовни Россия қуролли кучларини молиялаштирганликда айблаб, сиртдан саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Украинанинг Черновци вилояти хавфсизлик хизмати хабар берди.

Суд Доғистон губернаторини Украина Жиноят кодексининг 110-2-моддаси – бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, Украина ҳудуди ва давлат чегарасини ўзгартириш мақсадида содир этилган ҳаракатларни молиялаштириш бўйича айбдор деб топди.

Ҳукм чиқарилишига Доғистонда рус қўшинларини автомобиллар, автотранспортлар, тепловизорлар ва дронлар билан таъминловчи махсус фонд ташкил этилгани сабаб бўлган. Меликов ҳарбий хизматчиларга жанговар ҳудудга сафари чоғида техникаларни шахсан топширди, шунингдек, шартнома бўйича аскарларга бир марталик тўловларни ташкил қилди.

Ўтган ёзда Доғистон раҳбари Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганлар учун тўловларни беш баравар оширди - 500 минг рублгача. Бундан ташқари, шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар федерал бюджетдан 400 минг рубл ва шаҳар бюджетидан 300 минг рублгача пул оладилар. Ойлик иш ҳақи 210 минг рублдан.

Декабр ойида Меликов заҳирадаги полкларда хизмат қилиш учун шартнома имзолаган ҳарбий хизматчиларга 200 минг рубл миқдорида қўшимча тўловни эълон қилди.

Курск вилоятида Украина ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Доғистон раҳбари республика аҳолисини бир кунлик даромадларини вилоят аҳолисига ёрдам бериш учун ўтказишга чақирди.

Киритилди: 21:34 24.05.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!