Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Доғистон Эронга 150 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Доғистон Эронга 150 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Доғистондан Эронга умумий оғирлиги 150 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юк таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар бор. Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.

Эронда инсонпарварлик юки Қизил Ярим Ой жамиятига топширилади, у инсонпарварлик юкини кам таъминланган ва муҳтож оилаларга етказиб беради.

"Ёрдам керак бўлган жойда биринчилардан бўлиб юртдошларимиз пайдо бўлишидан доимо фахрланаман. Шунинг учун ҳам қўшнимизнинг уйида ташвиш бўлса, унга қўл чўзамиз. Эрон бизнинг ишончли дўстимиз ва ҳамкоримиз биз жуда кўп соҳаларда ҳамкорлик қилмоқдамиз, - деди Доғистон раҳбари Сергей Меликов.

Ёрдам таркибидан асосан биринчи эҳтиёж товарлари. Уни жамлашда маҳаллий жамоат ташкилотлари, хайрия фондлари ва “Қизил хоч” фонди иштирок этган.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!