Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дмитрий Кулеба: "Украинани қўллаб-қувватламаган давлатлар жазоланади"

Дмитрий Кулеба: "Украинани қўллаб-қувватламаган давлатлар жазоланади"

Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Дмитрий Кулеба Россияга қарши жанговар ҳаракатлар пайтида Киевга ёрдам беришдан бош тортган давлатлар ҳарбий можаро тугаганидан кейин жавобгарликка тортилишини айтди.

«Агар дунёда кимдир у ёки бу давлат ўзини қандай тутгани ёки Украинага ўз тарихининг энг қоронғу дақиқаларида қандай муносабатда бўлгани - келажакдаги муносабатларни қуришда эътиборга олинмайди деб ўйласа, бу одамлар дипломатия қандай ишлашини билмайди», деди украиналик вазир.

Кулебага кўра, ушбу ҳарбий можаро пайтида ўзини «нотўғри тутган» ва «Украинага шафқатсиз муносабатда бўлган» давлатлар келажакда жавобгарликка тортилиши керак. Бу омилларнинг барчаси Киев томонидан ҳисобга олинади, чунки жанговар ҳаракатлар пайтида «ҳар ким ўз танловини қилиши керак», деб тушунтирди Украина ТИВ раҳбари.

Киритилди: 07:32 18.03.2023. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!