Рэпер ва спортчи Ditto ўзбек рэперлари орасида You Tube'да бир ёки ундан ортиқ миллион видеоклип олиш тезлиги бўйича рекордчи ҳисобланади.
Ditto'нинг биринчи ютуғи 2003 йилда бўлиб, ўшанда Шохрухнинг «Баландда» видеоклипи бўлган. У клипда актёр сифатида танилган. Ditto Шохрухнинг кўплаб клипларида ғоялар ва бошқа маслахатини берган.
Иккинчи рекорд 2023 йилда юз берди - "Масса" билан айтилган дуэти - "Welcome to Dubai" қўшиғи клипини 30 соат ичида 1 000 000 киши кўрди.
Ditto инстаграм тармоғида кўплаб ноодатий расм ва видеолар кўплаб мулохазаларга сабаб бўлди. Бунга эса Ditto шундай жавоб беради:
"Менинг яшаш тарзим одатий ҳайтимдаги бўлган воқеаларни инстаграм тармоғимга жойлайман, кимлардир буни яшириб юрса-да, аммо мен ҳаётимдаги воқеаларни ошкора жойлайман".
Шоу-бизнес оламидаги таниқли инсонлардан бири, блогер, спортчи, тадбиркор Ditto тахаллуси билан ижод қилаётган Дилшодбек Умиров ўзи ҳақида:
"Мен 1984 йил 6 август куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида зиёли оилада дунёга келганман. Отам Равшан Акбутаев Умумий овқатланиш муассасаси раҳбари, Онам Шаҳло Ҳожиева мактабгача таълим муассасасида ўқитувчи-тарбиячи бўлиб, мени яхши билим олишим учун керакли шароитларни яратиб беришганди. Болалигимданоқ спортга, билим олишга ва ташкилий ишларга жуда қизиқар эдим. Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган 2-мактабда ўқиган вақтларимдаёқ, аъло баҳоларга ўқиб, синф сардори бўлганман. 9 синфни тугатгач, Иқтисодиёт лицейида ўқиш учун Тошкент шаҳрига келганман. Билимим кучли бўлганлиги учун ҳам, астойдил тайёрланиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, лицейга қабул қилинганман.
Ўша вақтда Тошкент шаҳрида шахсий уйим бўлмаганлиги учун, жияним, аммамнинг ўғли таниқли хонанда Шохруҳ рэпернинг уйида яшашимга тўғри келган. Аммамнинг ўзлари “бизникида яшасин” деганлар. Иқтисодиёт лицейини тугатгач, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетига ўқишга кирдим. Лекин, университетни тугатгач, ўз соҳам бўйича фаолият олиб борганим йўқ. Чунки, энди бутунлай бошқа соҳага, яъни спортга қизиқиб қолган эдим. Чунки, Университетда ўқиб юрган вақтларимдаёқ спортнинг таэквандо, кикбоксинг ва футбол турига қизиқиб, улар билан шуғулланардим. Мендаги интилишни кўриб, устозим тренери Ботир Зокиров кикбоксинг билан жиддий ва мунтазам шуғулланишга ундаган. Бу вақтда мен тунги клубда “охрана” сифатида ҳам фаолият олиб бораётган эдим. Чунки доим ўзим мустақил маблағ топишни истаганман. Ўша пайтларда жияним хонанда Шохруҳ рэпер мени ўзининг “Баландда”, “Хаёлимдасан” клипларига таклиф қилган. Клип сценарийсини ҳам, Шохруҳ рэпер билан биргаликда ёзганмиз. Мусиқага бўлган қизиқишим ана шу вақтларда пайдо бўлган. Бу орада бизнесга ҳам қизиқиб қолиб, Тошкентдаги “Паркент” бозорида тижорат билан шуғулланишни йўлга қўйганман.
Аммо, менда спортга бўлган қизиқиш ҳаммасидан устунлик қилган. Бунинг сабабчиси дўстим, яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев бўлиб, у менга спортда маълум бир натижага эришиш учун мунтазам равишда шуғулланиш кераклигини айтиб, мени доим машғулотларга чақирарди. Шундан буён менда мунтазам равишда кунига 2 маҳал спорт билан шуғулланиш одатга айланган. Ҳар тонг саҳар соат 6.00 да уйғониб, машқ қилишни ўзимнинг турмуш тарзимга айлантирганман. Бир неча жангларда иштирок этиб ғолиб бўлганман. Оилалиман, 2010 йилда уйланган. Спорт ва бизнесга бўлган қизиқишим мени 2013 йилда Дубайга боришимга сабаб бўлган. 2014 йилда эса, Дубайга келгач, бизнесга бўлган қизиқишимни янада ривожлантириб, уни спорт билан ҳам боғлашга эришдим. Дастлаб Дубайга чўнтагимда 100 доллар пул билан келганман, маълум бир вақт давомида Iphone телефонлар бизнеси билан шуғулланганман. Ҳаётимда шундай кунлар ҳам бўлган-ки, Дубайда автомобиль ичида ва масжидда ҳам тунаб қолишимга тўғри келган. Аммо, тушкунликка тушмай, ўз мақсадларим сари олға интилиб ҳаракат қилганман. Ҳозир Дубайда истиқомат қиламан ва Дубайда бизнес борасида муваффақиятга эришган тадбиркорлардан бириман. Бу ерда спорт зал очганман. Шунингдек, автомобиль ва уй бизнеси билан ҳам шуғулланаман. Ўзимнинг компаниям бор ва MultiBank ҳамкори ҳисобланаман".