Эртага, 8 январдан бошлаб "метан заправкалар" соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди.
Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ барқарор таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан "метан заправкалар" фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Фарғона водийсида "метан заправка"ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда “метан заправкалар”нинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.