Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Диққат! Чоршанба куни ўта муҳим ҳодисага тайёр туринг

Диққат! Чоршанба куни ўта муҳим ҳодисага тайёр туринг

Ойнинг қисман тутилиши 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси содир бўлади. Бу ҳақда ЎзФА матбуот хизмати хабар берди.

Бу тутилиш дунё вақти билан соат 21:31 да бошланади. Мамлакатимизда бу ҳодисанинг юз бериши 17 июль тунги 02:31 да юз беради. 

Мазкур тутилишни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кузатиш мумкин. Ой маҳаллий вақт билан 16 июль куни соат 23:42 да ярим сояга киришни бошлайди, 17 июль тунги 01:00 да сояга киради. 

Соядан соат 04:00 чиқади, ярим соядан эса соат 05:19 да чиқиб кетади, яъни тутилиш тугайди. 

Қуёш соат 05:04 да чиқади. Унинг максимал фазаси 0,66 га етади. Ернинг табиий йўлдоши тутилиш пайтида ер соясининг жанубий қисмидан ўтади. Ойда бу вақтда қисман ва тўла қуёш тутилиши кузатилади. 

Шунингдек, тутилиш Жанубий Америка, Европа, Африка, Осиё, Австралия ва Россия (Чукотка, Камчатка ва Узоқ Шарқ соҳилларидан ташқари) ҳудудларида ҳам кузатилади.

Қуёш тутилишидан фарқли равишда Ой тутилиш давомида кўриниб туради. Ой тутилишнинг катта фазасида қизил ёруғлик сочади ва умуман йўқолиб кетмайди. Тутилишни оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин.

Одатда қисман ой тутилиши вақтида бу ҳодисани оддий кўзда илғаш қийин.

Шунинг учун сизда дурбин ёки кўриш трубаси бўлиши мақсадга мувофиқ, Ой юзи яхшироқ кўринади ва сизга ушбу астрономик ҳодисадан завқ олишингизга ёрдам беради.

Киритилди: 16:41 15.07.2019. Ўқилди: 14790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!