Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Диний таълим муассасалари учун қабул квотаси эълон қилинди

A A A
Диний таълим муассасалари учун қабул квотаси эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп – жами 60 талаба (50 нафар ўғил бола ва 10 нафар аёл-қизлар) Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига қабул қилинади.

“Кўкалдош”, “Мир Араб”, “Ҳидоя”, “Хожа Бухорий”, “Саййид Муҳйиддин махдум”, “Фахриддин ар-Розий”, “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус билим юртларининг ҳар бирига 30 нафардан, “Хадичаи Кубро” ва “Жўйбори Калон” аёллар ўрта махсус билим юртларига эса 20 нафардан талаба олинади. 

Бундан ташқари, Мир Араб Олий мадрасасида 20 нафар ўғил болалар ва 5 нафар аёл қизлар, Ҳадис илми мактабида эса 10 нафар янги талаба ўқишни бошлайди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 21:16 29.06.2019. Ўқилди: 6441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!