Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дилшод Юсуфалиев: "Республикамиз бўйлаб жойларда режали ўчиришлар умуман йўқ!"

Дилшод Юсуфалиев: "Республикамиз бўйлаб жойларда режали ўчиришлар умуман йўқ!"

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, “Миллий энергетика тармоқлари” акциядорлик жамияти 2019 йилда жами 51,6 млрд кВт/соат электр энергиясини транспортировка қилиш мажбуриятини олган. Январь-август ойларида 32,9 млрд кВт/соат электр энергияси транспортировка қилинган.

АЖ иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Абдурашид Жўраев маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ жорий йилда 480,5 млн сўмлик электр энергия ишлаб чиқариш режалаштирилгани, шундан 8 ой давомида 326,4 млн сўмлик электр энергия ишлаб чиқарилганини билдирди.

Журналистлар мамлакатимизда электр энергияси етиб бормаган ҳудудлар ва бу қанча фоизни ташкил этиши ҳақида савол берди.

“Ўзбекистон ҳудудида электр энергияси етиб бормаган жой йўқ, — деди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бош мутахассиси Дилшод Юсуфалиев. — Ҳозирда республикамиз бўйлаб жойларда режали ўчиришлар умуман йўқ. Лекин авариявий ўчиришлар бор. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари мавжуд. Унга кўра, узоқ муддатли режали ўчириш бўладиган бўлса, истеъмолчилар маҳаллий ҳокимлик ёки қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари орқали белгиланган тартибда 3 кун олдин огоҳлантирилади”.

Мулоқот давомида иссиқлик таъминоти корхоналарига аҳоли учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш кўзда тутилгани такъидланди.

Киритилди: 22:14 11.09.2019. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!