Хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширган аёл озодликдан маҳрум этилди. Кеча, 29 апрел куни суд ҳукми ўқилди.
55 ёшли М.Ж. ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг ишончига кирган ва пул талаб қилган. Улар фойдани бўлишишга келишган, аммо аёл пулни ўзлаштирган.
Учтепа туман суди М.Ж.ни жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар иши бўйича айбли деб топди. Унга 6 йил-у 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд, шунингдек, жабрланувчилар фойдасига моддий зарарни ундиришни ҳам белгилади. Фирибгардан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, яна тўрт киши ҳам жабр кўрган.