Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ди Мария ва Месси жамоадошга айланиши мумкин

Ди Мария ва Месси жамоадошга айланиши мумкин

"Бенфика" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Интер Майами"га кўчиб ўтиши мумкин.

ESPN нашрининг хабар беришича, футболчининг клуби билан шартномаси бу йилнинг ёзида якунига етади. Томонлар эса ҳали янги келишув борасида музокара ўтказгани йўқ. "Интер Майами" таркибида эса Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Хорди Альба тўп тепмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда 36 ёшли Ди Мария "Бенфика" таркибида 46 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол, 15 та ассист қайд этди.

Киритилди: 10:27 03.05.2024. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!