– Илгари Фаластинни давлат сифатида тан олишни истамаган кўплаб давлатлар фикри бугун ижобий томонга ўзгармоқда. Бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин, зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларимизнинг ҳам ҳиссаси бор.
Соҳа ходимларининг индивидуал саъй-ҳаракати таъсирини оширувчи асосий ёндашув Президентимиз етакчилигида илгари сурилган коммуникация соҳасида “Туркия асри” мазмунини акс эттирувчи алоқа моделидир. Журналистларимизнинг касбига меҳр ва қаҳрамонлик йўғрилган саъй-ҳаракатини ҳақиқат учун кураш, адолатли мулоқотга даъват сифатида кўрамиз.
Дезинформация кўпайиб бораётган бугунги кунда журналистика қимматли, машаққатли ва шарафли касбга айланди.
Жамиятда ахборотга ишончни қайта тиклаш ва ҳақиқатни кузатишда давом этиш йўлида кўп йиллардан бери ишлаётган ОАВ зиммасига муҳим вазифалар юкланади. Унутмайлик, дезинформация моҳиятан арзон ва сифатсиз. Аниқ журналистика эса қимматли, малакали меҳнат маҳсули.