Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Депрессия ва стрессдан сақланишнинг энг осон йўли — ўзингизни севинг!

Депрессия ва стрессдан сақланишнинг энг осон йўли — ўзингизни севинг!

Ўзини севган инсонлар руҳий чидамлилиги билан ажралиб туради. Буюк Британиянинг Квинс университети мутахассислари шу фикрни олға суришяпти.

Мутахассислар феъл-атворнинг бешта ижобий ва учта салбий жиҳатларини аниқлашди. Уларнинг фикрича, бу хусусиятлар инсоннинг жамиятда ўзини қандай тутишини кўрсатиб беради.

Яна олимлар салбий ҳус-туйғулар қаторига кирувчи, ўзини севиш хусусияти устунлик қилган инсонлар ўртасида сўровнома ўтказди ва иштирокчиларнинг кундалик ҳаёти қандай ўтиши ҳақида сўрашди.

Сўровномада, психологлар ўзини севиш хусусияти юқори бўлган инсонларнинг руҳий чидамлилиги юқорилигини аниқлашган. Айнан шу сабабли бўлса керак, бу инсоний хусусият эволюция жараёнида ҳам йўқолиб кетмаган.

Шундай экан, ўзингизни севинг ва бунинг қадрига етинг, деб тавсия беради британиялик олимлар.

 

 

Киритилди: 09:40 04.11.2019. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!