Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Деновда жирканч "савдо": 2 яшар ўғилнинг нархи 5 млн сўм?!

Деновда жирканч "савдо": 2 яшар ўғилнинг нархи 5 млн сўм?!

Қашқадарё вилоятида яшовчи 27 ёшли аёл 2 ёш-у етти ойлик ўғлини Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳудудида мижозга 5 000 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Денов туманида жорий йилнинг 21 январь куни соат 18:00да Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд Сина тезкор бўлинмаси тезкор ходимлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор тадбир ўтказилди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти, Дехқонобод туманида яшовчи, 27 ёшни қаршилаган Х.С. қарамоғидаги 2 ёш-у етти ойлик вояга етмаган ўғлини мижозга туманнинг “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхоналарнинг бирида беш миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Х.С.га нисбатан 2020 йилнинг 3 февраль куни Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 14:51 05.02.2020. Ўқилди: 2217 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!