Бугун соат 01:30 да Денов туманидаги Оловуддин маҳалласида Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилган.
Оқибатда тумандаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.