Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Деновда 800 дона гугурт қутисига жойланган марихуанани сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Деновда 800 дона гугурт қутисига жойланган марихуанани сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 800 дона гугурт қутисига жойланган гиёҳванд моддани муомалага чиқармоқчи бўлган фуқаро аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 21 сентябрь куни Денов тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида Денов туманида яшовчи 43 ёшли Ш.Х.нинг уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилган. Фуқаро томорқасидаги анор дарахтлари орасида 6 туп ўткир ҳидли, яшил рангли, наша гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб фуқаро Ш.Х.нинг яшаш уйи хонаси кўздан кечирилганида хона ичида 800 дона гугурт қутига жойланган яшил рангли, ўткир ҳидли майдаланган ўсимлик барглари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириш учун тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Х.нинг томорқасидан олинган 6 туп ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда наша эканлиги, Ш.Х.нинг уйи хонасидалн оинган оч яшил рангли, ўткир ҳидли қуруқ ҳолдаги моддалар марихуана бўлган. Олинган моддаларнинг соф вазни 5,8 килограмм эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни экиш) ва 25 орқали 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида Ш.Х. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:01 26.09.2020. Ўқилди: 2198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!