“Реал” посбони Тибо Куртуанинг шахсий ҳаёти ибрат олгулик эмас.
Бельгиялик футболчи “Манчестер Сити” футболчиси Кевин Де Брюйненинг севган қизига кўз олайтиргани ҳақида гап-сўзлар юради. Бу ҳақда эшитганидан кейин Де Брюйне Каролина билан орани очиқ қилган ва Куртуа билан ҳам муносабатлари яхши эмас.
Курта Марта Домингесга уйланади. Аммо рафиқаси иккинчи фарзандига ҳомиладорлигида унинг ҳаётида Делани Ройл пайдо бўлади. Ройл Куртуани Марта билан ажрашишга кўндиради. Куртуа ҳам ҳомиладор рафиқасини ташлаб, Деланининг тузоғига илинади. Кейинчалик эса барибир Куртуа Мартага қайтади ва хотини унинг хиёнатини кечиради.