Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Деҳқонободда Камаз ва Gentra тўқнашди. Қурбонлар бор

Деҳқонободда Камаз ва Gentra тўқнашди. Қурбонлар бор

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида “Камаз” юк машинаси ва Gentra тўқнашган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 27 ноябр куни соат 14:30 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтган 1269-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Деҳқонободда Камаз ва Gentra тўқнашди. Қурбонлар бор

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Китоб туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган Gentra Ғузор—Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб ўзидан олдинда бўлган автобусни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан. Сўнг, рўпарадан келаётган Деҳқонобод тумани Отқамар маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “Камаз" юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, Gentra йўловчилари Ж.П. ва З.П. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш уйига жавоб берилган.

Киритилди: 22:51 27.11.2021. Ўқилди: 3638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!