Ҳиндистон пойтахти маъмурлари коронавирус ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Деҳлида карантинни бешинчи марта узайтирдилар, энди у май ойининг охиригача амал қилади, деди Нью-Деҳли Бош вазири Aрвинд Кежривал.
«Биз ушбу тўлқин қанча давом этишини билмасдик. Aммо бир ой давомида Деҳли аҳолиси матонат кўрсатди. Деҳли, кислород билан фавқулодда вазият бўлган тақдирда ҳам, оила аъзолари билан ушбу вирусга қарши курашган. Ҳозир вакциналарнинг кескин танқислиги мавжуд. Aммо бунга ишонаман, биз ҳам бунинг ечимини топамиз", деди Кежривал брифинг давомида.
Карантинни бекор қилиш жараёни ҳам босқичма-босқич ўтишини таъкидлади.
«Энди тўлқин сезиларли даражада заифлашмоқда. Биз ҳали ғалаба қозона олмадик, аммо тўлқинни ўз қўлимизга олишимиз мумкин. 24 соат ичида ижобий даражаси 2,5% дан кам. Бир вақтнинг ўзида бизга кунига 28000 та ҳолат келиб тушган. Энди биз 24 соат ичида 1,6 минг ҳолат ҳақида хабар бердик», - деди Кежривал.
Деҳли ҳукумати 19 апрель куни шаҳарда карантин жорий қилди.