“Манчестер Сити” юлдузи Кевин Де Брюйне фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Руди Галетти хабар бермоқда.
"Ан-Насср" Кевин Де Брюйнени сотиб олишга ҳар қачонгидан ҳам яқин.
Саудия Арабистони жамоаси уни харид қилишга жиддий киришган»,-деб ёзиб қолдирган Галетти.
Маълумот учун, бельгиялик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” таркибида 2015 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.