Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Давлатободда ота четга чиқиши учун 129 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Давлатободда ота четга чиқиши учун 129 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Давлатобод туманида истиқомат қилувчи ота алимент тўловчилиги сабабли унинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.

У Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлимига мурожаат қилиб, 2 нафар фарзанди таъминоти учун 5 йиллигини олдиндан тўлашни билдирди.

Мазкур ижро иши юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида унга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилди. Шундан сўнг, давлат ижроси томонидан амалдаги тартибга кўра 2030 йилга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китоб қилинганда 129 млн сўмни ташкил этди. Фарзандлар онаси беш йиллик алимент пулларини олди ва суднинг ажримига мувофиқ ижро этиш усули ўзгартирилди.

Давлатободлик отанинг хорижга чиқиш чеклови ечилди.

Киритилди: 14:35 31.01.2025. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!