Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Давлатлар орасидаги энг узун чегаралар

Давлатлар орасидаги энг узун чегаралар

Хитой – Мўғулистон: 4 677 километр...
Хитой қуруқликдан ўтган чегаралар бўйича дунёда 1-ўринда туради. Бу давлат қуруқликда жами 14 давлат билан чегарадош. Унинг энг узун чегараси Мўғулистон билан бўлган чегараси ҳисобланади. Ушбу чегаранинг узунлиги 4 677 километрни ташкил этади.

Ҳиндистон – Бангладеш: 4 053 километр...
Ҳиндистон ва Бангладеш давлатлари ўртасидаги давлат чегараси ҳам қуруқликдан ўтган чегаралар узунлиги бўйича дунёда юқори ўринларда туради. Бу икки мамлакатнинг қуруқликдан ўтган чегараларининг умумий узунлиги 4 053 километрни ташкил этади. Бангладеш эса қуруқликда фақат иккита давлат, Ҳиндистон ва Мьянма билан чегарадош.

Россия – Хитой: 3 645 километр...
Россия дунёда қуруқликдан ўтган чегаралари узунлиги бўйича Хитойдан кейин 2-ўринда туради ва унинг қуруқликдан ўтган чегараларининг умумий узунлиги 22 минг километрни ташкил этади. Шундан 3 645 километри Хитой билан чегара ҳисобланади. 

Киритилди: 11:24 16.06.2020. Ўқилди: 10209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!