Давлат хавфсизлик хизмати ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Колл-марказ фаолият юрита бошлади.
Қайд этилишича, бу «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида ишга туширилган. Колл-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида (жиноят ишининг терговга тегишлилиги) белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163- (тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар), 182- (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 223- (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш), 246-моддаларида (контрабанда) назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
Таъкидланишича, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига асосан мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
«Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.