Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.) қабул қилинди.

🔰2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:

➖ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги саноат харитасини ишлаб чиқиш;

➖давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;

➖“B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун масъул ташкилот эканлиги белгиланди.

📁 “давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида “тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.

✅ Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча давлат харидлари электрон тизимларида:

▪️давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади;

▪️харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда қўшимча закалат киритилмайди.

Киритилди: 15:15 04.12.2024. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!